Мбаппе ва бошқалар. “Реал”нинг январдаги трансфер режалари ошкор бўлди
“Реал” қишки трансферлар даври учун режаларига ойдинлик киритиб олди. Раҳбарият таркибни сезиларли даражада кучайтиришга ҳаракат қилади.
90min нашрининг хабар беришича, мадридликлар бир нафар ҳужумчи, марказий ва чап қанот ҳимоячи позицияларини кучайтиришни мўлжаллаяпти.
Ҳужум чизиғига асосий номзод Килиан Мбаппелигича қолмоқда. Захира варианти сифатида “Фейеноорд” тўпурари Сантьяго Хименес рўйхатга киритилган.
Чап қанотни кучайтирадиган ўйинчи сифатида “Бавария” вакили Альфонсо Дэвис номи тилга олинмоқда. Мадридликлар канадалик ҳимоячини анчадан бери кузатиб келяпти.
Ҳимоя марказида ўйнай оладиган ўйинчилар кўп. “Реал” бу позицияга “Манчестер Юнайтед”даги собиқ футболчиси Рафаэль Варан ва “Жирона” вакили Дейли Блиндни олигшга ҳаракат қилади.
Фикрлар