Мбаппе ва Дембеле ПСЖнинг навбатдаги ўйинида майдонга тушади
Ҳужумчи Килиан Мбаппе ҳамда вингер Усмон Дембеле Франция чемпионати 2-туридан ўрин олган "Тулуза"га қарши учрашувда майдонга тушади. Эслатиб ўтамиз, икки футболчи ҳам илк турдан ўрин олган "Лорьян"га қарши баҳсни ўтказиб юборганди.
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике шундай деди:
Килиан ажойиб формада ва унинг кайфияти ҳам яхши. Мен таркибимда Килиан каби жаҳон даражасидаги футболчи борлигидан хурсандман. Шунингдек, Усмон ҳам илк дақиқалардан ўйнашга тайёр", - деди испаниялик мутахассис.
Фикрлар