Мбаппе ва Неймар машғулотларни бошлаб юборишди, улар "Ливерпул"га қарши майдонга тушишлари мумкин

  • 26 ноябрь, 2018, 22:59
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчилари Килиан Мбаппе ва Неймар жароҳатидан фориғ бўлишиб машғулотларга қўшилишди. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, ФИФА кунларида ўз терма жамоалари сафида жароҳат олишган ушбу футболчилар Франция чемпионатининг ўтган турида иштирок эта олишмаганди.

Маълумот учун, ПСЖ – “Ливерпуль” баҳси 28 ноябрь куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!