Мбаппе ва Неймар можаросига Рамос ечим топиб берди

“Пари Сен-Жермен” ҳимоячиси Серхио Рамос жамоа ҳужумчилари Килиан Мбаппе ва Неймар ўртасидаги зиддиятга барҳам берди, деб хабар тарқатди Le Parisien нашри.

Жамоанинг асосий юлдузига айланган Килиан Мбаппе анчадан бери клуб раҳбариятидан бразилиялик Неймарни сотиб юборишни талаб қилиб келади.

Неймар эса ижтимоий тармоқларда Мбаппе танқид қилинган постларга лайк босиш орқали 23 ёшли футболчининг ғашига тегишни давом эттирмоқда.

Клуб раҳбарияти яқинда бош мураббий Кристоф Галтье ва спорт директори Лукас Кампосни чақириб, вазиятга ечим топишни сўраган.

Маълумотларга қараганда, ўша учрашувда катта тажрибага эга Серхио Рамос ҳам қатнашган. Айнан испан футболчиси можарога аралашиб, унга ечим топиб берган ва футболчиларни ўзаро келиштириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!