Мбаппе ва Олисе "ЖЧ-2026" олдидан Франция терма жамоасини тарк этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франция терма жамоаси ва мадридлик "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Шимолий Ирландияга қарши ўртоқлик учрашуви (3:1)дан сўнг миллий жамоа қароргоҳини вақтинча тарк этди.

FootMercato маълумотига кўра, Лиллда бўлиб ўтган ўйиндан кейин Мбаппе Мадридга учиб кетган. Шунингдек, францияликлар ҳужумкор футболчиси Майкл Олисе ҳам қисқа муддатга терма жамоа жойлашган базани тарк этиб, Мюнхенга йўл олган.

Хабарга кўра, Франция терма жамоаси футболчилари учун бир кунлик дам олиш вақти эълон қилинган. Шундан сўнг Дидье Дешам шогирдлари яна Клерфонтенда йиғилади ва жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун АҚШга йўл олади. У ерда жамоа 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Франция терма жамоаси жаҳон чемпионатига Шимолий Ирландия устидан 3:1 ҳисобида қозонилган ғалаба билан — мусобақа олдидаги сўнгги назорат учрашувидан сўнг етиб келмоқда. Мбаппе ва Олисени сафарга чиқишга мажбур этган аниқ сабаблар очиқланмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!