Мбаппе ва Салоҳ ЕЧЛ гуруҳ босқичида Холанддан зўр чиқиб қолди

ПСЖ футболчиси Килиан Мбаппе ва "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ 2022/23 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг энг яхши тўпурар бўлишди.

Ушбу футболчилар ўтган 6 беллашув давомида рақиб дарвозасига нақ 7 тадан гол киритишни уддалади. Улардан кейинги ўринларда 5 тадан гол муаллифига айланган ҳужумчилар Меҳди Тареми("Порту"), Эрлин Холанд ("Ман Сити") ва Роберт Левандовски ("Барселона") бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи Себастьян Аллер ўтган мавсум “Аякс” сафида 10 та гол билан Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг энг яхши тўпурари бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!