Мбаппе ва Холанднинг трансфери ўхшамаса, "Реал" ва "Барса" бошқа футболчи учун рақобатлашади. У ким?

  • 08 Mar 18:43
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал" ва "Барселона" клублари "Зальцбург" ҳужумчиси Карим Адеемига қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

Goal нашрининг хабар беришича, испан грандлари 20 ёшли ҳужумчини Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандга муқобил сифатида кўриб чиқмоқда.

Агар улар бу ҳужумчилар билан шартнома имзолай олмасалар, айнан Адееми трансфери учун рақобат олиб боришади. Адеемининг трансфери унинг янги клубига тахминан 40 миллион еврога тушиши мумкин.

Ушбу футболчининг хизматларига “Боруссия” Дортмунд ва “Бавария”ҳам қизиқиш билдирган.

Австрия чемпионатининг жорий мавсумида Адееми 21 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!