Мбаппе ёнида ёш ҳужум ўйнашини талаб қилмоқда!

ПСЖ ҳужумида уч нафар юлдуз – Килиан Мбаппе, Неймар ва Лионель Месси ўйнамоқда. Улар орасида франциялик  футболчи асосий форвард мақомига эга.

23 ёшли Мбаппе ҳужумда ҳамюрти Уго Экитике билан бирга ўйнашни истаяпти. Бу футболчи ўтган мавсумда тўпурарлик маҳоратини намойиш қилганидан кейин ПСЖ уни бир мавсумга ижарага олди.

Пойтахт клубида Угонинг ишлари юришмаяпти. Тўққиз марта майдонга тушган бўлса-да, ҳали голлари ҳисобини очолмади.

ПСЖда ҳар бир учрашувда майдонга тушаётган Мбаппе 11 та, Неймар 10 та ва Месси еттита тўп киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!