Мбаппе ётган рақибни тепди
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг қилмиши кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Франция чемпионатининг 27-турида ПСЖ сафар учрашувида “Брест” устидан 2:1 ҳисобида қийин ғалабага эришди.
Парижликларга ғалаба келтирган голни сўнгги дақиқада Килиан Мбаппе киритди. Учрашувдан кейин 24 ёшли юлдуз антиқаҳрамонга айланиб қолди.
Беллашувнинг 86-дақиқасида мезбон ҳимоячиси Харис Белькебла тўп учун курашда йиқилди ва Мбаппенинг оёғини ушлаб олди. ПСЖ ҳужумчиси бунга жавобан уни тепди. Ҳакам ҳар икки ўйинчига сариқ карточка кўрсатди.
“Брест” футболчиларидан Пьер Лис-Мелу бу қарордан норози ва Мбаппега қаттиқ чора кўриш керак эди, деган фикрни илгари сурмоқда.
- Мағлубиятга бу вазиятни сабаб қилмоқчи эмасман, лекин ўша вазиятда Мбаппе ўрнида бошқа футболчи бўлганида жазо шунақа бўлармиди? Ҳакам менга Килианнинг тепкиси кучсиз бўлганини айтди, - деди Пьер Лис-Мелу.
Фикрлар