
Мбаппе зўр шартномани рад этди
“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Килиан Мбаппе клубнинг янги шартнома бўйича навбатдаги таклифини қабул қилмади, - деб хабар бермоқда Marca нашри.
Манбанинг маълум қилишича, бу битимда футболчининг маоши оширилиши кўзда тутилмагани боис, тўпурарга маъқул келмаган. Парижликлар унга ҳозирги маошини сақлаб қолган ҳолда икки йиллик келишув берган.
Бундан ташқари, Килиан 2022 йилги жаҳон чемпионатидан кейин ўзи истаган пайтда клубни тарк этиш ҳуқуқини берадиган банд киритилишини талаб қилган.
23 ёшли ҳужумчининг амалдаги шартномаси ёзда якунланади ва кўпчилик Мбаппе эркин агент сифатида “Реал”га қўшилишини кутяпти.
Мбаппе жорий мавсумда 33 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 22 маротаба аниқ нишога олди ва жамоадошларига 16 та голли вазият яратиб берди.
Фикрлар