Мбаппедан кейин яна бир йил юлдуз Франция терма жамоасида ўйнашдан бош тортди
“Реал”нинг франциялик легионерлари клубни ўз мамлакати терма жамоасидан устун қўймоқда. Кейинги пайтда Килиан Мбаппе Франция терма жамоасида ўйнашни истамаётгани учун кўп танқид қилинаётган эди.
Энди “Қироллик клуби”нинг яна бир вакили – Ферлан Менди Дидье Дешам бошқараётган термада ўйнашдан бош тортмоқда.
L’Equipe нашрининг маълум қилишича, 29 ёшли футболчи Европа чемпионати давомида бирор маротаба ҳам майдонга туширилмагани учун терма жамоада ўйнаш истаги сўнган.
Ферлан умумий ҳисобда халқаро миқёсда тўққизта учрашувда иштирок этган холос. Моҳир ҳимоячи сўнгги бор Франция терма жамоаси таркибида шу йилнинг июнь ойида Канада қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида тўп тепган эди.
Фикрлар