Мбаппедан тилини тийишни талаб қилаётган “Реал” унинг трансферига даҳшатли сумма тикмоқчи

  • 21 август, 2021, 18:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени олиш учун ўзига хос стратегия ишлаб чиқди.

Tecno

Манбаларнинг хабар беришича, мадридликлар 22 ёшли ҳужумчини ёзги трансферлар якунлангунга қадар қўлга киритишига шубҳа қилмаяпти. “Қироллик клуби” мутасаддилари ҳал қилувчи уринишни трансфер ойнасининг охирги икки кунида амалга оширмоқчи.

 Мбаппе трансфери бўйича иш олиб бораётган “Реал” вакиллари Килиан Мбаппедан ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари орқали  келажагига оид фикрларини билдирмасликни талаб қилмоқда. Уларнинг фикрича, Килианнинг гап-сўзлари ПСЖ раҳбариятига ёқмаслиги ва трансферга тўсиқ бўлиши мумкин экан.

ПСЖ  терма жамоалар ўйинлари учун бериладиган танаффусдан олдин охирги учрашувини 29 август куни ўтказади. “Реал” парижликлар уларни муҳим паллада босим ўтказганликда айбламаслик учун Мбаппе бўйича расмий таклифни ана шу ўйиндан кейин трансфер ойнасининг охирги икки кунида юбормоқчи.

Флорентино Перес Мартин Эдегорни сотиб юборганидан кейин Мбаппе учун 130 миллиондан 170 миллионгача харажат қилишга тайёр экани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!