Мбаппеда"Реал"ни хафа қилиб, Мадридга келиш имконияти бор
Сешанба ва чоршанба кунлари бизни ЕЧЛ доирасида ажойиб беллашувлар кутиб турибди. "Реал" ўз майдонида "Бавария"ни қабул қилса, "Боруссия" ПСЖ майдонига сафар қилади.
Қайд этиш лозим, агар парижликлар жавоб баҳсида Дортмунд клубини таслим этса, шунингдек, Анчелотти шогирдлари ўз майдонида кутилган ғалабани қўлга киритса, финалда биз ПСЖ - "Реал" баҳсини кўрамиз.
Тарқалаётган хабарларга кўра, Мадрид клуби Килианнинг тақдимоти учун тайёргарликни бошлаб юборган. Жамоа узоқ кутилган трансфер учун жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Бироқ тасаввур қилинг: агар парижликлар ва мадридликлар финалга йўл олса ва ҳал қилувчи беллашувда Мбаппе феноменал ўйин кўрсатиб, ПСЖга узоқ кутилган совринни ютиб берса, "Реал" мухлислари уни қандай кутиб олар экан?
Бу шунчаки тахмин холос. Аслида, воқеалар ривожи умуман бошқача тус олиши мумкин ва бунинг эҳтимоли катта. Бироқ мазкур сценарий бўлиши кутилаётган версиялардан бири. Ҳар ҳолда, Мбаппега ҳам "Реал"га ҳам Чемпионлар лигаси керак. Келаси мавсум бирга ҳаракат қилишади (катта эҳтимол). Бу мавсум ёки бир жамоа ёки давримизнинг энг зўри хафа бўлиб қолиши эҳтимоли бор.
К.Х
Фикрлар