Мбаппега АПЛдан ҳам харидор чиқди

Премьер-лиганинг топ клуби Мбаппени сотиб олиши мумкин.

Ҳужумчи Килиан Мбаппе келаси ёзда клуб рўйхатини ўзгартирмоқчи. Хабарларга кўра, 24 ёшли футболчи фаолиятини "Реал"да давом эттирмоқчи. Бироқ "қироллик клуби" трансфер бозорига кўп пул сарфлашни режалаштирмаяпти.

"TodoFichajes" нашри хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" Килиан Мбаппени шу ёзда сотиб олишни режалаштирмоқда. "Реал" француз юлдузи учун курашмаслиги аниқ бўлгач, инглиз гранди ўз ҳаракатларини кучайтиради.

Қайд этилишича, "қизил иблислар" Мбаппе трансфери учун 150 миллион евро ажратишга тайёр ва ПСЖ бу таклифни қабул қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!