Мбаппега

ПСЖ мутасаддилари етакчи ҳужумчи Килиан Мбаппени янги битимга кўндира олмаяпти. Унинг шартномаси мавсум охирида якунланишини инобатга олган гранд клублар ҳозирдан ҳаракатга тушиб қолган.

“Реал” январда пул сарфлаб бўлса ҳам франциялик тўпурарни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Улар ПСЖга қишда 170 миллион евро таклиф қилмоқчи.

Энди курашга “Ливерпуль” қўшилди. Инглизлар Мбаппени катта маош билан жалб қилмоқчи. Юрген Клопп жамоаси хўжайинлари Килианга бир мавсум учун 30 миллион евро тўлашни таклиф этмоқда.

Харидорлар орасида “Барселона” ҳам бор. Каталонияликлар ашаддий рақиб бирдан кучайиб кетмаслиги учун Мбаппени “Реал”дан тортиб олмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию

×