Мбаппега нима бўлди?
“Реал” ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг атрофидаги яқинлари футболчи руҳий муаммолардан азият чекаётганини маълум қилди.
Аввалроқ, Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам муайян сабабларга кўра, ўз ташаббуси билан 25 ёшли тўпурарни навбатдаги йиғинга жалб этмаганини маълум қилганди.
- Буни қандай атасангиз атанг, лекинг Килианда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар кузатилмоқда. Улар бесабаб пайдо бўлмайди. Мбаппега бу муаммолардан қутилиш учун вақт ва мутахассислар ёрдами керак.
Дешамнинг гапларини ҳақиқат, деб бўлмайди. Вазият анча мураккаб. Мбаппени терма жамоага жалб қилмаслик бу фақатгина мураббийнинг қарори эканини айтиш ёлғон.
Энг муҳими Килиан Мбаппе яна футбол ўйнаб, ундан баҳра олишни бошлашига эришиш керак, - деди Мбаппенинг номи сир қолишини истаган яқини L’Équipe журналистлари билан суҳбатда.
Фикрлар