Мбаппега ўринбосар топилди

Килиан Мбаппе келаси ёзда ПСЖни тарк этади, чунки унинг амалдаги шартномаси муддати тугайди. "TodoFichaes" нашри хабарига кўра, Мбаппе кетса, Лига 1 гранди Франция терма жамоасининг яна бир юлдуз футболчиси - Антуан Гризманни қўлга киритиш учун бор кучини сарфлайди. Манбага кўра, айнан Гризманн ПСЖда Мбаппе ўрнига ўринбосар сифатида кўрилмоқда.

Ўтган ёзда ПСЖ Гризманн билан боғланган эди. Маълум бўлишича, Париж гранди чемпиони франциялик футболчининг маоши жуда катта бўлгани учун ундан воз кечганди. 32 ёшли футболчининг ўзи "Атлетико"да қолиш ва клубнинг голлар рекордини янгилаш истаги ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, нуфузли "Transfermarkt " портали Антуан Гризманни 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!