Мбаппега ПСЖдаги сўнгги совринини юборишди (фото)

“Реал” ҳужумчиси Килиан Мбаппе Европа Чемпионлар лигасида ўтган мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлди.

Франциялик моҳир футболчи тўпурарга берилган совринни қабул қилиб олди ва унинг суратини ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлади.

Таъкидлаш жоизки, 25 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум ПСЖ ўйинчиси эди. Парижликлар сафида Чемпионлар лигасида ярим финалгача етиб борди. Халқаро турнирда ўз ҳисобига саккизта гол ёздирид қўйди.

Чемпионлар лигасининг бош соврини Мбаппе ҳозир ўйнаётган “Реал”га насиб қилди.

Мбаппе ПСЖдаги сўнгги мавсумида барча турнирларда 48 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 44 та гол ва 10 та ассист расмийлаштирди. Шундан сўнг, эркин агент мақомида “Реал”га кўчиб ўтди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!