Мбаппега қарам эмасмиз!

  • 12 февраль, 2023, 21:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ марказий ҳимоячиси Преснел Кимпембе жамоа етакчиси Килиан Мбаппе ҳақида фикр билдирди.

Tecno

24 ёшли ҳужумчи жароҳат туфайлик парижликларнинг сўнгги уч учрашувида қатнашмади. Жамоа “Тулуза”ни 2:1 ҳисобида қийинчилик билан енгиб, “Марсель” (1:2) ва “Монако”га (1:3) имкониятни бой берди.

- Жамоа Мбаппега қарамми: Биз бир жамоамиз. Мбаппе нафақат жамоанинг, балки бутун бир лойиҳанинг  муҳим ўйинчиси бўлиши мумкин, лекин учрашувда 11 та футболчи бошланғич таркибда майдонга тушади ва захирадагилар ҳам ёрдам беради. Ҳозир биз Килиансиз ўйнашимиз керак ва буни тўғри қабул қиламиз, - деди Кимпембе.

Аввалроқ, жамоа бош мураббийи Кристоф Галтье Килиан Мбаппе Европа Чемпионлар лигаси доирасида “Бавария”га қарши Парижда бўладиган учрашувда ҳам қатнаша олмаслигини маълум қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!