Мбаппени қўлдан чиқарганимиз ачинарли
“Арсенал” клубининг собиқ скаути Жиль Гриманди клуб ҳали катта футболда номи чиқмаган Килиан Мбаппенинг трансферини амалга ошира олмаганини эсга олди.
Бу мутахассис Лондон клубида 13 йил фаолият кўрсатган.
- Биз ўз вақтида Мбаппени жамоамизга қўшилишга ишонтира олмаганмиз. Унинг дастлабки жамоаси билан шартномаси 2013 йилнинг июнида тугаши керак эди. Биз Килиан билан февралда учрашганмиз. Лекин у “Монако”ни танлади.
“Арсенал” мунтазам яхши натижаларни қайд этолмайди. Ана шундай вазиятда зўр ўйинчиларни олиш деярли имконсиз, - деди Гриманди The Sun нашрига.
2013 йили 14 ёшли Килиан “Монако” академиясига кўчиб ўтган. Уч йилдан кейин ПСЖга йўл олди. Париж клуби истеъдодли ҳужумчи учун 180 миллион евро сарфлаган.
Фикрлар