Мбаппени “Реал”нинг икки юлдузига алмаштиришмоқчи

ПСЖ ёзги трансферлар мавсумида Килиан Мбаппени кетишидан унумли фойдаланиб қолмоқчи. Хусусан, парижликлар аввалроқ, 21 ёшли ҳужумчини “Ювентус” тўпурари Криштиану Роналдуга алмаштирмоқчи эканини маълум қилган эди.

Туринликлардан жавоб бўлмагач, энди ПСЖ “Реал”га ўзига хос рокировка таклиф қилмоқда. Унга кўра, парижликлар “Қироллик клуби”дан Мбаппе ўрнига КАрим Бензема ва Лукас Васкесни беришни сўрамоқда.

Карим Бенземанинг ўзи агар Килиан Мадридга келадиган бўлса, асосий таркибдаги жойини бўшатиб беришга тайёр эканини билдирганди.

Маълумотларга қараганда, “Реал” бу трансферга 100 миллион евро тикмоқчи. Шунингдек, мадридликлар Мбаппе бошқа жамоалар таклифини қабул қилмаслиги учун унга 100 миллион евро миқдорида бонус ҳам атаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)