Мбаппени ёмон алдашди
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўтган ёзда “Реал”га кўчиб ўтмаганидан роса пушаймон экан. Бу ҳақда The Athletic нашри журналисти Марио Кортегана маълум қилди.
- Мбаппе ПСЖда қолганига афсусланди. Чунки ҳозирги лойиҳа унга ваъада қилинганидан тубдан бошқача бўлиб чиқди ва Килиан ўзини алданган ҳис қилмоқда.
У қачондир “Реал”да ўйнашни истайди. Мадрид клуби доим футболчи атрофидаги яқинлари билан алоқани ушлаб келмоқда.
Бу трансфер ёзда амалга оширилиши ҳақида кўп гапириляпти. Лекин менга бунинг имкони йўқлигини айтишди.
Аввало, Мбаппенинг ўзи нима қилмоқчи эканини билиш керак. У ҳамкорликни 2025 йилнинг ёзигача давом эттирармикин. Бу бир томонлама қарор бўлади. Нима бўлишини билиш учун охиригача кутиш керак, - деб ёзди Марио Кортегана.
Фикрлар