Мбаппенинг айтгани бўлмади

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе клубнинг ёздаги трансфер сиёсатидан норози эканини очиқ айта бошлади.

23 ёшли тўпурар клуб мутасаддилари унинг ёнида ўйнайдиган ҳужумчи сотиб олмаганидан ғазабга келган.

Мбаппе парижликлар билан шартнома имзолаётганида унга молиявий фэйр-плейни бузмаган ҳолда “9-рақам” позицияда ўйнайдиган ҳужумчи олиб келишга ваъда беришган. Мбаппе ўз ёнида Роберт Левандовски, Маркус Рэшфорд, Усмон Дембеле ёки Жанлука Скамаккани кўрмоқчи бўлгани айтилмоқда.

Кейинги пайтда Килиан Мбаппе ва Неймар ўртасида юзага келган зиддиятни бартараф этиш қийин бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
02/10/2022 15:51
Шомуродовни олиб келиш керак! Элдор хамма билан чикишиб кетаверади. Захирада колса хам утираверади, хеч нима демайди. Хеч ким билан тортишмайди. Хатто ракобатчиси ва хеч качон пас бермаган булса хам, Элдордан еталича пас олган Шарави, Абрахам лар билан хам тинч юраверади. Номзодлар орасидаги Скамаккадан яхшироклигини хамма билади.