Мбаппенинг фикри ўзгарди. Унинг “Реал”га трансфери барбод бўлиш арафасида

  • 23 февраль, 2022, 10:21
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуби билан янги шартнома тузишга мойиллигини билдирди, деб хабар бермоқда RMC Sport нашри.

Tecno

Манбанинг таъкидлашича, франциялик ҳужумчи парижликлар билан икки йиллик шартнома имзоламоқчи. Мбаппе клуб хўжайинларидан жамоани унинг атрофида шакллантириш ва асосий футболчи вазифаси унга юклатилишини кафолатлашни талаб қиляпти.

Мбаппеда “Реал”нинг ўта манфаатли шартномаси ҳам турибди. Мадридликлар унга йилига 50 миллион евро атрофида маош ваъда қилган. Бироқ, 23 ёшли футболчи учун пул топиш биринчи ўриндаги масала эмас. Бу ҳолат ПСЖга ҳужумчи билан шартнома тузиш умидини бермоқда.

Килиан келажаги борасидаги қарорини Чемпионлар лигасининг нимчорак финалидан сўнг эълон қилишини айтган. Айнан бу босқичда парижликлар “Реал”га тўқнаш келган. Париждаги дастлабки баҳсда Килиан Мбаппе киритган ягона тўп ПСЖга “Реал” устидан ғалаба келтирди. Олдинда жавоб ўйини бор.

Мбаппе жорий мавсумда 33 та учрашувда 22 та гол ва 16 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!