Мбаппенинг таништирув маросими қачон ўтказилиши маълум

Chery Tigo 7 PRO

Мадриднинг "Реал" клуби Килиан Мбаппенинг тақдимот маросими қачон бўлиб ўтишини маълум қилди.

"16 июль куни соат 15:00да (Тошкент вақти билан) "Сантьяго Бернабеу" стадионида янги футболчимиз Килиан Мбаппе тақдимоти бўлиб ўтади", — дейилади "қаймоқранглилар" клуби баёнотида. Маълум қилинишича, тадбир якунлангач, Мбаппе билан матбуот марказида махсус анжумани бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" июнь ойи бошида 25 ёшли футболчи билан шартнома имзолаганини расман эълон қилган эди. Футболчи эркин агент сифатида ПСЖдан испан клуби сафига кўчиб ўтди. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2029 йилгача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!