Мбаппенинг устидан кулишди
“Ювентус” ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо Франция терма жамоасидаги жамоадоши Килиан Мбаппенинг устидан кулди. Рабьо Килианнинг ғалати қилиғи ҳақида журналистларга гапириб берди.
- Мбаппенинг ғашимга тегадиган бир одати бор. У интервью бераётган пайтда овозини ўзгартириб олади. Бирга бўлган пайтимиз одатдагидек гапиради. Лекин интервьюсини томоша қилсак, овозини ўзгартиргани шундоқ билиниб туради. Бу асабимга тегади, - деди Адриен Рабьо.
Франция терма жамоаси Қатардаги жаҳон чемпионати финалида пенальтилар сериясида Аргентинага имкониятни бой берди.
Шунга қарамай, финалда учта тўп киритган Килиан Мбаппе тўпурарлар пойгасида Лионель Мессидан ўзиб кетди ва саккизта гол билан мундиаль “олтин бутса”сига эга чиқди.
Фикрлар