Мэддисон, Барнс ва Ихеаначонинг голлари "Лестер"нинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади (видео)

УЕФА Европа лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида “Лестер” ўз майдонида Украинанинг “Заря” клубини қабул қилди.

“Кинг Пауэр” стадионида кечган ўйин кутилганидек мезбонларнинг тўлиқ устунлигида ўтди ва бу якуний ҳисобда ҳам ўз аксини тобди – 3:0. Шу куни “тулкилар”нинг голларига Жеймс Мэддисон (29'), Харви Барнс (45') ва Келечи Ихеаначо (67') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!