Мэддисон Лондон клуби билан келишувга эришди

"Лестер"ни тарк этиши кутилаётган Жеймс Мэддисон АПЛга қайтиши мумкин. Уни "Тоттенхэм" ўз таркибига қўшиб олиш учун ҳаракат қилмоқда. Клуб ярим ҳимоячи билан шахсий келишувга эришди, дея хабар бермоқда Фабрицио Романо. 

"The Athletic" нашри маълум қилишича, "шпорлар" тез орада "Лестер"га 40 миллион фунтлик расмий таклиф билан чиқади. Аммо "тулкилар" 60 миллион фунт истамоқда. 

Мэддисон учун курашда "Астон Вилла" ҳам бор. лекин унинг ўзи Лондон клубига ўтишни истамоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!