Мексикалик ўйинчини сизлардан эшитиб турибман - Отабек Ғуломхўжаев ўйиндан кейин яна нималар деди?

“Андижон” клуби чемпионатнинг илк турини Навоийда “Қизилқум”га қарши ўтказиб ягона гол эвазига мағлубиятга учради.

Учрашувдан кейин анъанага мувофиқ матбуот анжумани ташкил этилди. Дастлаб “Андижон” бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Бугунги учрашув ҳақида нима дея оласиз?

- Авваламбор “Қизилқум” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинни кўрдинглар, яхши ўтди, курашларга бой бўлди. Тўғриси, яхши ўйнаб туриб ютқазиш алам қилади. Уч очкони қўлдан чиқардик.

- Бугун икки хил футбол кўрдик. Биринчи бўлимда “Қизилқум” яхши ўйнади. Иккинчи бўлимда эса “Андижон”. Бунинг сабаби нимада?

- Жамоамиз ўтган йилгидан кўра 90 фоизга янгиланди. Янги ўйинчилар келган, энди шаклланяпти. Балки мослашиш учун вақт керак бўлгандир. Лекин дастлабки 15 дақиқада ҳам тўпнинг назорати бизда эди. Белгиланган пенальти бироз бўлса-да, йигитларга таъсир қилди. Иккинчи бўлимда анча ҳужумкор ўйин намойиш этдик.

- Жасур Жалолиддиновнинг ўйинидан қанчалик қониқиш ҳосил қилдингиз?

- Жасурнинг ҳозирги ҳолатини билганим учун айтаманки, у бугун 50 фоиз кучи билан ўйнади. Чунки маълум вақт жамоасиз, машғулотсиз қолиб кетди. Тўғри, индивидуал тарзда шуғулланди. Аммо жамоамизга қўшилганига бугунги ўйинни ҳам ҳисобласак бор-йўғи беш кун бўлди. Унинг индивидуал маҳоратини ҳамма билади. Боя айтганимдек, 50 фоиз кучи билан тўп сурди. Аммо Жалолиддинов ҳали чемпионатда ўз сўзини айтади.

- Мексикалик футболчининг “Андижон”га қўшилиши ҳақида хабар чиқди. Эртага трансфер ойнаси ёпилади. Ушбу легионерни “Андижон”да кўрамизми?

- Тўғриси, буни сизлардан эшитиб турибман. Ҳа, шундай гаплар бўлди. Аммо ҳозир сизларга аниқ бирор нима дея олмайман. Чунки эртага трансфер ойнаси ёпилишини биламан. Бу хабар рост ёки ёлғонлигини спорт директоридан сўраб кўришим керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
11/03/2021 22:40
Дониёр исмоилов хужумга но лойик, экан йу'котинг уни Отабек жарима зарба тепадиган борми у'зи Жаьсурни захирадан у'йинга тушириш керак токи у'зига келгунча
&
Bek 56
11/03/2021 22:40
Дониёр исмоилов хужумга но лойик, экан йу'котинг уни Отабек жарима зарба тепадиган борми у'зи Жаьсурни захирадан у'йинга тушириш керак токи у'зига келгунча
&
Bek 56
11/03/2021 22:05
Отабек футболчиларингиз яхши у'йнаган билан дарвозага аник, зарба .беролмаяпди зарба бу'лмаса гол хам бу'лмайди агар судя 11 берганда хам гол ураолмасанглар керак