Мен Англияга бормайман!
ПСЖдан кетиши кераклигини айтилган Мауро Икардига Англия премьер-лигаси вакили “Вулверхэмптон”дан таклиф бўлди.
Манбаларнинг таъкидлашича, аргентиналик ҳужумчи бу таклифни қабул қилмади ва англияликларга рад жавобини берди.
Мауро Икарди анчадан бери ПСЖ асосий таркибига кира олмаяпти. Клуб раҳбарияти ҳам катта маош олаётган бу ўйинчидан тезроқ қутилмоқчи.
Икардига Италия чемпионатининг бир неча клублари ҳам шартнома беришга тайёрлиги айтилмоқда. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси яна икки мавсум давом этади.
Фикрлар