Мен “Барса” хўжайинига ёқмайман!
“Барселона”нинг собиқ бош мураббийи Рональд Куман клуб президенти Жоан Лапорта уни кетказиш учун ишлаганини ошкор қилди.
- Мен Лапортага ёқмайдиган мураббийман. Бошидан буни сезгандим. Юқоридан қўллаб-қувватлашларни ҳис қилганим йўқ.
Мен учун пул асосий омил эмас. “Барселона”да мураббий сифатида натижа кўрсатиш учун қўлимдан келганини қилмоқчи эдим. Лекин кейинчалик Лапорта мендан қутилмоқчилигини тушуниб қолдим, чунки мени у тайинламаган эди.
Лапорта менга Хавини тажрибаси етишмаслиги учун бош мураббий қилмаслигини минг марта айтган. Унга яшириниш учун қалқон керак эди холос, - деди Рональд Куман.
Куман каталонияликларни 2020 йилнинг августида қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида жамоа Испания кубогини ютди, чемпионатда бронза медалга сазовор бўлди. Нидерландиялик мураббий 2021 йилнинг октябрида истеъфога чиқарилди.
Фикрлар