Мен “Барса”дан ҳеч қачон кетмайман!

“Барселона”дан кетиши кераклиги айтилаётган Жорди Альба фаолиятни охиригача Каталония клубида қолишини уқтирди.

- Менинг клуб билан яна уч йиллик шартномам бор ва уни охиригача етказа олишимга ишонаман. Албатта, қарорни клуб қабул қилади, лекин мен умримнинг охиригача “Барселона”да қолишни истайман, - деди Альба.

Альба 2012 йилдан бери каталонияликлар шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. У “Барса” билан беш мартадан миллий чемпионат ва мамлакат кубогида ғолиб чиққан. УЕФА Чемпионлар лигаси, Суперкубогида бош соврин соҳиби бўлган.

Тажрибали футболчи Каталония клубига келгунга қадар “Валенсия” ва “Химнастик” каби жамоаларда тўп тепган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар