Мен босимга чидай олмадим!
“Боруссия” таркибида порлаётган 16 ёшли ҳужумчи Юссуф Мукоко профессионал карьерасини тугатишга яқин келганини айтди.
- Менинг ёшим матбуотда кенг муҳокама қилингани менга катта босим бўлди. Ҳеч нарса қилгим келмай қолди. Кетишни ва фаолиятимни тугатишни ўйлардим. Мураббий катта ёрдам берди ва мени қўллаб-қувватлади. Майдонга тушганимда ҳамма нарсани унутишни ўргандим, - деди Мукоко.
2020 йилнинг 15 декабрида Мукоко Бундеслигада майдонга тушган энг ёш футболчи бўлди. У шу куни 16 ёши 25 кунлик эди. 19 декабрь куни Мукоко тўп киритиб, Бундеслигада гол урган энг ёш футболчига ҳам айланди.
Фикрлар