Мен бу ҳужумчидан қўрқаман!
“Арсенал” дарвозасини қўриқлаётган Аарон Ремсдейл фаолияти давомида ўзи дуч келган энг хавфли ҳужумчи кимлигини айтди.
Тажрибали дарвозабон “Лестер” ҳужумчиси Жейми Вардига қарши ўйнашни ёқтирмайди. Унинг айтишича, “тулкилар” тўпурари майдонда тўхтовсиз югуради ва кўп гол ура олади.
Ремсдейл Варди билан бир жамоада ўйнашни орзу қилишини алоҳида таъкидлади. Чунки Варди ўзига қарши ўйинда унинг дарвозасини мунтазам ишғол қилиб келади.
Жейми Варди жорий мавсумда Англия премьер-лигасида 18 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига ўнта гол ва иккита ассис ёздириб қўйди.
Фикрлар