Мен иккала оёғимда ҳам гол ура оламан!
“Манчестер Юнайтед”нинг янги ҳужумчиси Расмус Хёйлунн ўзининг устун жиҳатлари ҳақидаги саволга жавоб берди.
Маълумки, манчестерликлар даниялик 20 ёшли футболчи учун “Аталанта”га 75 миллион евро тўлади ва ўйинчининг натижаларига қараб, маълум миқдорда бонуслар ҳам ажаратади.
* Энг муҳими – ғалаба. Мен ҳар доим майдонга ғолиб бўлиш учун чиқаман. Албатта, мен учун гол уриш ҳам муҳим, буни мураббий ҳам талаб қилади.
Аслида чапақайман, лекин ҳужумларни ўнг оёғимда ҳам якунлай оламан. Турли усулда гол ура оламан. “Аталанта” ва Дания терма жамоасида турли ролларни бажаришимга тўғри уклган ва ҳар доим ўзимга бўлган ишончни сақлаб келганман, - деди Расмус Хёйлунн.
Фикрлар