Мен Ислом Махачев ва Хамзат Чимаевни енгиб, икки вазнда чемпион бўламан!
Нигериялик таниқли UFC жангчиси Камару Усман 2026 йилги режалари билан ўртоқлашди.
"Дастлаб, Ислом Махачевни мағлуб этиб, ярим ўрта вазнда чемпион бўламан. Айнан шу ғалабадан сўнг, ўрта вазндаги камар учун курашаман. Йил сўнггида эса Хамзат Чимаевни ҳам енгиб, икки вазн чемпиони сифатида фаолиятимни якунламоқчиман. Очиғи, одамлардан "Вой, буни уддалаганингизга ишонолмайман" деган гапларни эшитишни истайман", - деди нигериялик.
Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Махачевнинг эҳтимолий рақиби сифатида Иан Гарри тилга олинмоқда, бироқ Камару Усман ҳам чемпионликка асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.
Фикрлар