Мен ўйнайман, захирада ёшлар ўтирсин!

  • 16 сентябрь, 18:34
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль” ҳимоячиси Энди Робертсон захира ўйинчиси ролини қабул қилмаслигини билдирди. Арне Слот мавсум бошидан бери ёзда “Борнмут”дан 40 миллион фунтга трансфер қилинган Милош Керкезга ишонч  билдириб келаётган.

Tecno

Ўтган турда “Бёрнли” билан бўлган баҳсда ёш ҳимоячи симуляция учун биринчи бўлимда огоҳлантириш олди ва кейинги эпизодлардан бирида майдондан ҳайдалиб кетишига оз қолганди. Арне Слот 21 ёшли футболчини 38-дақиқадаёқ захирага олишга мажбур бўлди.

31 ёшли Робертсон вазиятдан фойдаланиб, мақсадини айтиб ўтди.

- Мен мунтазам ўйнаш ва чап қанотда асосий ҳимоячи бўлишни истайман. Мен ўзим лойиқ бўлган юқори даражани ушлаб туришга ҳаракат қилишим керак.

Халқаро танаффус фойда қилди ва Шотландия терма жамоаси сафида 90 дақиқадан иккита учрашув ўтказиб, спорт формамни яхшилаб олдим. Ўзимга ишонч ортди.

Керкез ҳали ёш, биз буни унутиб қўйяпмиз. Сен ёшларга ёрдам берасан, шу билан бирга уларнинг босимини ҳам бартараф этишингга тўғри келади. Келажакда Керкез “Ливерпуль”нинг асосий чап қанот ҳимоячиси бўлади, ҳозир эса мен унинг босимини енгишга қодирман ва унга ёрдам беришим мумкин.

Милош ҳали жуда кўп меҳнат қилиши ва бошқаларнинг таъсирига тушиб қолмаслиги керак, - деди Энди Робертсон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!