"Мен президент бўлсам, Куманни бир кун ҳам ишлатмайман!"

“Барселона” президентлигига номзодлар бири Виктор Фонт клуб атрофидаги воқеаларга ўз муносабатини билдирди.

- Мен ҳам барча каталонияликлар каби 2:8 ҳисобидаги  мағлубиятдан шарманда бўлганимни ҳис қилдим. Чемпионлар лигасидан учиб кетганимизни бутун дунё кўрди. Вазият борган сари ёмонлашяпти. Бартомеу ҳеч нарса бўлмагандай интервью беряпти. Бу муваффақиятсизлар унинг хатолари оқибати. Мағлубиятдан кейин истеъфо бериши керак эди. Бартомеу “Барселона” тарихидаги энг ёмон мураббийлардан бири.

Куман мураккаб пайтга келгани учун ундан миннатдор бўлишимиз керак. Жуда ёмон танлов. У жамоа афсонаси. Лекин тузулмаси шаклланмаган  ва келажак учун лойиҳаси бўлмаган клубга келиши бу катта хавф.

Агар мен сайловларда ғолиб чиқсам, Куман мавсумни зўр ўтказаётган бўлса-да, уни бир кун ҳам ишлатмайман. Мен қароримни ўзгартирмайман. “Барселона” фақатгина Хави бошқариши керак. У клубнинг ҳар бир бўлаги бир бирига мутаносиб ишлаши кераклигини яхши тушунади, - деди Виктор Фонт.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!