Мен қишда “Манчестер Юнайтед”дан кетаман!

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Антони Марсьяль қишки трансфер вақтида “Олд Траффорд”ни тарк этишга қарор қилди.

2015 йилда “Монако”дан 36 миллион фунтга олинган футболчи бир неча йилдан бери бошланғич таркибнинг муқим ўйинчисига айлана олмади.

Жорий мавсумда 26 ёшли футболчи премьер-лига ва Чемпионлар лигаси доирасида атиги уч марта бошланғич таркибда майдонга тушди ва бир марта “Эвертон” дарвозасини ҳам ишғол қилди.

Франциялик футболчининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача давом этади. Томонлар ўзаро келишув бўйича ҳамкорликни яна бир йилга узайтириши мумкин. Бироқ, Антони Марсьяль асосий таркибга кира олмаётгани ва етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаётгани учун бошқа жамоага ўтмоқчи.

- Антони январда клубдан кетмоқчи. У ўйнашни истайди. Тез орада клуб билан гаплашиб оламиз, - деди футболчининг агенти Филипп Ламболи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!