Мен “Рома”да ўйнашим керак
“Специя” жамоасида бир неча мавсумдан бери тўп тепаётган ҳужумкор футболчи Кевин Агудело фаолиятини Италиянинг кучли клубларидан бирида давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Колумбиялик футболчи Европага 2019 йилнинг ёзида келган. Дастлаб, “Женоа” билан шартнома тузган Агудело ижара асосида “Фиорентина”да ҳам ўйнади.
“Специя” Кевинни 2020 йилдан бери ижарага олиб ўйнаётган эди. Ўтган ёзда “Женоа” колумбиялик ўйинчини 2,70 миллион еврога “Специя”га сотиб юборди.
Агудело “Специя”да ҳам узоқ ушланиб қолмоқчи эмас.
- Мен Италиянинг энг яхши жамоаларида ўйнашим керак. “Рома”, “Ювентус”, “Лацио”, “Интер”, “Милан” каби клубларни орзу қиляпман. Чунки улар А Серияда ғолиб чиқиб, Чемпионлар лигасида қатнашиш учун курашмоқда, - деди 24 ёшли футболчи.
Фикрлар