Мен “Рома”дан кетаман!
Жорий мавсумда “Рома” ҳужумчиларининг иши юришмаяпти. Айниқса, Тэмми Абрахамга қийин бўляпти.
Италиядаги дебют мавсумида 53 та учрашувда 27 та гол урган англиялик ҳужумчи бу гал рақиб дарвозасига йўл топишга қийналмоқда. Унинг кўрсаткичлари Жозе Моуриньода ҳам эътироз уйғота бошлади.
Тэмми Абрахам ўйинида пасайиш юзага келгани боисидан Қатардаги жаҳон чемпионатини ҳам ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт 25 ёшли ҳужумчини мундиалга таклиф қилгани йўқ.
Бу кетишда Тэмми Абрахам “Рома” асосий таркибидаги жойини йўқотиб қўйишга яқин турибди. Жозе Моуриньо янги йилдан бир ҳужумчили тактикага ўтишини маълум қилди. Ўтган мавсумда марказий ҳужумчи вазифасини Тэмми бажарган бўлса, энди бу имконият Андреа Белоттига берилади.
Вазиятни инобатга олиб, Абрахам Англияга қайтиб кетиш истагини билдирмоқда. Бу футболчини тарбиялаган “Челси”да уни 2023 йилнинг ёзида 80 миллион еврога трансфер қилиш ҳуқуқи бор. Лекин “аристократлар” Абрахамнинг ҳозирги аҳволига бунча пул сарфламайди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, бу форвардга “Астон Вилла” асосий даъвогар ҳисобланади. Шунингдек, “Арсенал” ҳам Абрахамни олиши мумкинлиги айтилмоқда.
Фикрлар