Мен Холанд билан Левандовскини олишни сўрагандим!
“Челси” бош мураббийи Томас Тухель клуб раҳбариятидан Эрлинг Холанд ва Роберт Левандовскини олишни сўраб, рад жавобини олганини айтди.
- Биз тўпни эгаллаб турадиган, узун пас оширадиган ҳимоявий ўйин кўрсатадиган жамоа бўлиб қолишни истамаймиз. Ромелу Лукакунинг келиши бизнинг турлича ўйин услубларини қўллаш имкониятимизни оширади.
Лукаку “Интер” учун муҳим ўйинчи эди, бироқ ўз тарихини “Челси”да давом эттириш унинг орзуси эди. Биз унинг қайтганидан хурсандмиз. Ромелу тезкор, кули ва жамоа учун ўйнайдиган камтар йигит.
Лукакудан ташқари Холанд ва Левандовскини ҳам олмоқчи эдик. Афсуски, раҳбарият бизни эшитишни истамади ва охирида фақат Лукаку билан қолдик, - деди Томас Тухель.
Фикрлар