Мен зўрман, лекин Моуриньо мени мақтамайди!
“Рома” ҳужумчиси Тэмми Абрахам жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ўзига бўлган муносабати ҳақида фикр билдирди.
- Моуриньо – дунёдаги энг зўр мураббийлардан бири. У футболчиларга қандай муносабат қилишни, ҳар бир ўйинчига қандай ёндашиш кераклигини яхши билади.
Менинг ҳолатимда у ҳеч қачон мени мақтамайди. Учрашувдаги танаффус вақтида ундан ҳеч қачон мени руҳлантирадиган яхши гап эшитмаганман. Шундай бўлса-да, қалбимнинг тўрида ўзимга-ўзим: “Биласанми, сен майдонда ҳақиқатан зўрсан”, деб ўйлайман.
Моуриньо ҳар доим мени янада яхшироқ ўйнашимни хоҳласа керак, - деди Тэмми Абрахам.
Англиялик футболчи “Челси” тарбияланувчиси ҳисобланади. “Аристократлар” ўтган йили ёзда “Интер”дан Ромелу Лукакуни сотиб олганидан кейин Абрахам жамоани тарк этишга мажбур бўлди.
Римликлар истеъдодли ҳужумчи учун 40 миллион евро тўлаган. Томонлар келишувига кўра, “Челси” 2023 йилнинг ёзида ўз тарбияланувчисини 80 миллин еврога қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Тэмми Абрахамга “аристократлар”дан ташқари “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм” ва “Арсенал” жамоалари ҳам кўз тикмоқда.
Фикрлар