Менди "Челси"дан кетади

"Челси" посбони Эдуард Менди ёзда ўз клубини ўзгартиришга қарор қилди, дея хабар бермоқда "The Athletic" нашри. У 2-рақамли дарвозабон бўлиб қолганидан рози эмас. Шу билан биргаликда, сенегаллик футболчи "аристократлар" билан янги шартнома борасида ўтказилган музокаралар жараёнида ҳам ҳафсаласи пир бўлган. У Кепа билан бир хил маош олишни истарди. Аммо клуб буни рад қилди. 

Мендининг кейинги манзили ҳозирча аниқ эмас. Унга Италияда бир қанча таклифлар борлиги ҳақда миш-мишлар тарқаляпти. 

Эдуард 2020 йилда йилда "Челси"га "Ренн"дан 24 миллион евро эвазига келиб қўшилганди. Шундан кейин 31 ёшли посбон лондонликлар билан Чемпионлар лигасини ютди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!