Менга имкон беринг!

“Реал” раҳбарияти Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд каби қимматбаҳо футболчиларни олиш учун курашаётгани боис, бир неча ўйинчиларини трансферга қўйишга қарор қилган.

Мадридликлар трансфердан пул ишлаш баробарида маошларни ҳам тежаб қолмоқчи бўляпти.

El Nacional  нашрининг ёзишича, бош мураббий Карло Анчелотти томонидан тузилган кетадиган ўйинчилар рўйхатига киритилган ҳимоячи Хесус Вальехо клубда қолиш истагини билдирган.

Бош мураббий бу ўйинчининг рақобатга дош беролмаётганини таъкидламоқда. Бироқ, Вальехо ўз имкониятларига юқори баҳо бермоқда ва мураббийлар штабининг ўзи ҳақидаги фикрини ўзгартира олишига ишоняпти.

“Реал” билан яна уч йиллик шартномага эга футболчи жорий мавсумда барча турнирларда уч марта майдонга тушиб, жами 14 дақиқа ўйнади холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!