Менга “Сити” ҳам, “Юнайтед” керакмас, бошқа клубга ўтаман!
“Бенфика”нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Жоау Невешга Европанинг бир неча гранд клублари қизиқиш билдирмоқда.
Португалиялик футболчи Манчестернинг икки суперклубидан келган таклифларни рад этди. Умуман олганда, Невеш Англия Премьер-лигаси вакилларининг чорловларини қабул қилмаслигини билдирди.
TEAMtalk нашрига кўра, таянч ярим ҳимоячиси фаолиятини ПСЖда давом эттиришни истаяпти. Унга парижликлар таклиф қилган лойиҳа, шартнома ва маош тўлиқ маъқул келган.
Жоау Невеш “Бенфика” тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача давом этади.
Transfermarkt экспертлари истеъдодли ўйинчини 55 миллион еврога баҳолаётган бўлса-да, “Бенфика” уни 100 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Фикрлар