Мени “Барселона” қутқаради
“Челси” таркибига кира олмаётган габонлик ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг мавсум якунланиши билан “Барселона”га қайтишни режалаштирмоқда.
Аслида 33 ёшли футболчи каталонияликлар сафида яхши ўйнаб юрганди. У 2022 йилнинг январидан сентябригача “Барса” сафида 24 та ўйинда 13 та гол урган. Кейин Томас Тухелнинг гапига учиб, “Челси”га кўчиб ўтди. Бу трансфердан кўп ўтмай, германиялик мутахассис ишдан олинди.
Натижада унинг ўрнига келган Грэм Поттер Обамеянгга етарли даражада имкон бермади. “Аристократлар”нинг янги бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ҳам ёши ўтиб қолган футболчига суянмайди.
Манбаларнинг таъкидлашича, Обамеянг “Барселона”га қайтиб, спорт формасини тиклаб олишни кўзлаяпти. Яқинда бу ҳужумчи каталонияликлар учун арзимаган маошга ўйнашга тайёрлигини билдирди.
Фикрлар