Мени Моуриньо кутяпти, инглизлар безовта қилмасин!

“Торино”ни тарк этганидан кейин эркин агент мақомида юрган Андреа Белотти фаолиятини “Рома”да давом эттиришга қарор қилиб бўлган.

Таниқли инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, италиялик ҳужумчига Англия премьер-лигасидан “Вулверхэмптон” оғиз солмоқда. Шунга қарамай, Белотти англияликлардан уни безовта қилмасликни сўрамоқда.

Белотти “Рома” билан 2025 йилнинг ёзигача давом этадиган шартнома тузиш бўйича келишувга эришган. Айни пайтда италиялик ҳужумчи римликлар таркибдаги форвардлар – Элдор Шомуродов, Феликс Афена-Гьян ва Жастин Клюйвертдан бирини сотиб юбориши кутяпти.

28 ёшли Андреа фаолияти давомида клублар миқёсида 390 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 158 маротаба ишғол қилган ҳамда жамоадошларига 35 та голли пас узатган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!