
Мени вақтида сотиб юбориб, фойда олинглар дегандим!
ПСЖ юлдузи Килиан Мбаппе клуб раҳбариятидан ёзги трансферлар даврида ўзини сотиб юборишни талаб қилганини айтди. Август ойининг сўнгги кунларида “Реал” ҳужумчи учун парижликларга 130-140 миллион евро таклиф қилиб, рад жавобини олганди.
- Раҳбариятга шартномани узайтирмаслигимни айтиб, улардан мени ёзда сотиб юборишни сўрагандим. Улар трансферимдан пул ишлаб олиши ва яхши ўринбосар топишини истагандим. ПСЖ менга кўп нарса берганини инобатга олиб, вазиятдан муносиб тарзда чиқмоқчи эдим. Лекин клуб мени мажбуран ушлаб туришни маъқул топди ва буёғига нималар бўлаётганини кўриб турибсизлар, - деди Килиан Мбаппе.
Мбаппенинг клуб билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Франциялик ҳужумчи анчадан бери “Реал”га ўтишни орзу қилмоқда.
Фикрлар