Мераб Двалишвили Пётр Яннинг чорловига жавоб қайтарди

  • 24 Nov 15:57
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
BEPUL PROPAN

Кеча, 23 ноябрь куни Хитойнинг Макао шаҳрида бўлиб ўтган "UFC Fight Night 248" турнирида Пётр Ян Дейвисон Фигейредуни мағлуб этди. Шундан сўнг россиялик жангчи амалдаги UFC чемпиони Мераб Двалишвилини реванш ўтказишга чақирди. Бугун эса грузиялик спортчи Яннинг чорловига муносабат билдирди.

"Ажойиб жанг қилдингиз, Пётр. Чақирувингиз ҳурмат қиламан. Ваниҳоят, 8 март куни "T-Mobile Arena"да сизни кутаман. Лекин ҳеч ҳам умид қилманг, камаримни бериб қўймайман", - деб ёзади грузин Х(собиқ Twitter)да.

Эслатиб ўтамиз,  Двалишвили ва Ян ўртасидаги биринчи жанг ўтган йилнинг март ойида ўтказилган ва ўшанда грузиялик ММА устаси очколар бўйича ғалаба қозонганди.

Comments

You must be logged in to commet!